Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 07/11/2020 Мактабгача таълим вазирлигидан пресс-тур: янги МТТларнинг очилиши ва дуал таълимнинг жорий этилиши
Мактабгача таълим вазирлигидан пресс-тур: янги МТТларнинг очилиши ва дуал таълимнинг жорий этилиши

2020 йил 6 ноябрь куни Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ташкил этилган пресс-тур доирасида Тошкент вилоятида болаларнинг мактабгача таълим билан қамрови ва Ўзбекистон педагогик коллежларида дуал таълимнинг жорий этилишини намойиш этди. Тур доирасида 4та МТТ ва Учтепа туманидаги педагогик коллежни қўздан кечириш назарда тутилган эди.

Тошкент вилоятида 789та МТТ бўлиб, улардан 481таси давлат, 26таси ташкилотларга қарашли, 112таси хусусий, 52таси оилавий ва 18таси ДХШ асосидаги МТТлардир. 2020 йил 3 кварталига келиб Тошкент вилоятидаги болаларнинг 49,5%и мактабгача таълим билан қамраб олинган (2017 йилда бу кўрсаткич 27,2% эди). Жорий йилнинг охиригача МТВ бу кўрсаткични 57,4%гача етказишни мақсад қилиб қўйган. Охирги 3 йил давомида вилоятдаги МТТлар сони 1,8 баробар ортган.  

Қуйичирчиқ туманида янги МТТнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди

Қуйичирчиқ туманида жойлашган 24-сонли давлат МТТи вазирлараро ҳамкорлик доирасида Давлат божхона қўмитаси кўмагида қурилган.

«24-сонли МТТ туманининг чекка ҳудудида қурилган бўлиб, бу ерда бошқа МТТлар мавжуд эмас. Авваллари бу ерда атрофи бўш жойдан иборат жарлиқ бўлган. Ернинг ноқулай рельефи ва тупроқдаги юқори намлик бу ерда дехқончилик ишларини олиб боришга тўсқинлиқ қилар эди. Ерости сувлар хайдалиб, ер сатхи текислангач қурилиши ташкилоти бу ерда қуввати 160та жойга эга МТТни қуриб берди. Бу дегани, яна қисқа муддатли гуруҳларни ҳисобга олсак, жами 190 нафар болакай сифатли мактабгача таълимга эриша оладилар. Ушбу иншоотда қўлланилган янгилик ҳақида тўхталмоқчи эдим. У ҳам бўлса, очиқ ўйингоҳлар узра ўрнатилган матоли соябонлардир. Бу болаларимизни куёшдан ҳимоя қилувчи оддий ва самарали усулдир. Эҳтимол, МТВ ушбу амалий ечимни бошқа қурилишларда ҳам қўллайди», — дея маълумот берди, Қахрамон Олимов, Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари.         

Ҳар бир гуруҳда телевизор ва кондиционер ўрнатилган бўлиб, бепул мактаболди тайёрлов гуруҳлари эса компьютерлар билан жиҳозланган. Уч қаватли трансформер кроватлар осонлик билан йиғилади ва ўйнаш учун кенг ҳудуд пайдо бўлади. Ичимлик сувини тежаш мақсадида МТТ ерлари артезиан қудуқлардан олинган сув билан суғорилади ва намланади. МТТнинг ҳамма ҳудуди бўйлаб кузатув видеокамералари ўрнатилган.    

Айни дамда 24-сонли МТТда мажбурий мактабгача тайёрлов гуруҳлари фаолият юритмоқда, яқин кунларда тўлиқ кунли гуруҳлар ҳам иш бошлайди.

 Янгийўл туманидаги мобил МТТнинг ишлаши ҳақида

 

Isuzu автобуслари ичра жойлашган «Ақлвой» мобил МТТ Янгийўл туманининг учта ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилади ва 3-7 ёшдаги 96 нафар болаларни мактабгача таълим билан таъминлайди.  

«”Ақлвой” автобуслари анъанавий тарзда чекка қишлоқ ва ҳудудлар бўйлаб ҳаракат қилади. Бу ерда вазият ўзгача: аввалига МТТ бўлиб ишлаган ушбу ташландиқ бино таъмирлаш бўйича инвестиция дастурига киритилган. У давлат бюджети ҳисобидан таъмирланади ва фойдаланишга топширилади. Унга қадар эса, МТВ „Аклвой автобуслари кўринишидаги мактабгача таълимнинг муқобил шаклини қўлламоқда. Бу ерда болаларимиз қизиқарли ўйинлар ўйнаб, дарслар ўтадилар», - дея таъкидлади, Қахрамон Олимов, Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари.           

Мобил МТТдаги ўқув жараёни турли ёшдаги болалар қатнайдиган ягона гуруҳ учун махсус ишлаб чиқилган дастур асосида олиб борилади. Автобус йўналишининг ҳар бир нуқтаси соябонли уйингоҳ билан жиҳозланган. Жорий йилнинг март ойида Тошкент вилояти МТ тизими ходимлари ва Турин политехника университети талабалари биргаликда бу жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бордилар.  

Давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат МТТлар кам таъминланган оилаларга имтиёзлар беради

Erudit Kids Planet – нодавлат МТТ бўлиб, Нурафшон шаҳридаги ДХШ асосида фаолият юритади. Қуввати 100та ўринга мўлжалланган. МТТда 14 нафар ходим ишлайди, инглиз ва русс тиллари бўйича қўшимча билимлар берилади, шунингдек таэквондо, хореография каби машғулотар ўтказилади. 

Ками таъминланган оилалардан ота-она тўлови ДХШ келишувига доир давлат томонидан белгиланган тарифлар асосида олинади (Нурафшондаги МТТда 113-159 минг сўм). Шунингдек, ушбу МТТ таъсисчисининг шахсий ташаббуси кам таъминланган оилалардан Erudit kids planet МТТсига қатнаётган айрим болажонларнинг келиши бепулдир.

Педагогик коллежларда дуал таълим жорий этилади

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида жойлашган педагогик коллеж дуал таълим моделини жорий этган илк ўқув муассасаси ҳисобланади. Академик билим олиш билан биргаликда талабалар болалар билан ишлашда амалий тажрибаларга эга бўлиб борадилар. Шу мақсадда коллеж қошида ДМТТ очилди.  

МТТ учун бинонинг собиқ устахоналари ажратилди. Бино бутунлай таъмирланиб, ҳозирда у 8та гуруҳни (240 нафар тарбияланувчидан иборат) ўзига сиғдира олади. Ички жиҳозлар ва мебел болаларнинг ёши инобатга олинган ҳолда енгил ва экологик тоза материаллардан ишланган. 

Бу ердаги дуал таълимнинг ўзига хос томони шундаки, олинган назарий билимларни шу ернинг ўзида амалда синаб қўриш имкони мавжуд. 

МТВ дуал таълим шаклини республика бўйлаб яна 97та педагогик коллежларида жорий этади. Коллежлар қошидаги МТТларда болалар бир йиллик бепул мактабгача тайёрловдан ўтказилади. Бошқа турдаги ўқув хизматлари ҳам жорий этилади.

Korzinka.uz Келесдаги Давлат МТТни реконструкция қилди

Келесдаги 12-сонли “Олтин балиқча” деб номланган ДМТТ «ANGELSY FOOD» МЧЖ ХК (korzinka.uz)нинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинди. Реконструкция доирасида ушбу МТТга собиқ суд биноси ҳам ўтди.

Ушбу МТТ янги қурилган етти қаватли бинолар орасида шаҳар марказида жойлашган. Қуввати 480та жойга тенг ушбу МТТ 540 нафар болакай учун мактабгача таълим масканига айланади (реконструкциядан аввал 280та жой эди).

 “Олтин балиқча” МТТнинг ёрқин хусусиятлари - сунъий газон ётқизилган кичик стадион, баскетбол ҳалқаси ва футбол дарвозасига эга спорт майдончасидир.

МТВ ва «ANGELSY FOOD» МЧЖ ХК ўртасидаги ҳамкорлик Давлат хусусий шериклик кўрнишидаги ҳамкорлик бўлиб, негизида филантропик (ҳомийлик) фаолият ётади. Бу турдаги ўзаро муносабтлар асосида кейинчалик ўз ҳомийлигига олган МТТларни яқин қарамоғига олиш эвазига муайян имтиёзларга эга бўлади.   

 

 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг