Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/05/2018 Мактаб формасини яратишга кореялик ҳамкорлар жалб қилинади
Мактаб формасини яратишга кореялик ҳамкорлар жалб қилинади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 22 май куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Корея Республикасининг етакчи тўқимачилик компанияларидан бири “Daewon Wool Textile Co., Ltd.” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.

Уюшмада ўтказилган музокалардан асосий мақсад мамлакатимизда полиестр ҳамда пахта ҳом ашёларидан тўқимачилик матоларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ҳшу билан бирга ягона мактаб формасини яратиш ва жорий қилишда кореялик ҳамкорлар тажрибасини ўрганишдан иборат бўлди. Бу ҳақда Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси Матбуот хизмати хабар беради.

Маълумот учун: “Daewon Wool Textile” компанияси Корея Республикасида кенг тарқалган “IVY Club” бренди остида мактаб ўқувчилари учун формалар ишлаб чиқаради ва бу борада Кореядаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга компаниянинг Вьетнам давлатида йирик жун ва полиестер аралашмасидан мато ишлаб чиқарувчи корхонаси мавжуд.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таклифига биноан кореялик ҳамкорлар юртимизда 25-май кунига қадар бўлиб, республиканинг Самарқанд ва Тошкент вилоятларида жойлашган етакчи тўқимачилик корхоналарида музокаралар ўтказилиши, тарихий обидаларига ташрифлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Ташриф давомида “Daewon Wool Textile Co., Ltd.” компанияси раҳбари С.Ким охирги йилларда Ўзбекистоннинг инвестиция жозибадорлиги сезиларли даражада ошганлигини этироф этди. Ўз навбатида, уюшма вакиллари томонидан республика мактабларида синовдан ўтаётган мактаб формалари намуналари билан таништирилди.

Кореялик ҳамкорлар намуналар билан танишиб, уларнинг дизайнини алоҳида эътироф этишди. Ҳамда мато танланиши бўйича ўз маслаҳатларини беришди.

Учрашув якунига кўра, кореялик ҳамкорлар билан тўғридан тўғри инвестициясини жалб этган ҳолда Ўзбекистонда вертикал-интеграциялаштирилган жун, полиестр ҳамда пахта ҳом ашёларидан тўқимачилик матоларини ишлаб чиқарувчи корхона барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг