Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/08/2017 Латвия Элчиси билан учрашув
Латвия Элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Латвия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдгарс Бондарсни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Элчининг дипломатик миссияси якунланар экан, унинг Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги муносабатларни мустакамлашга қўшган конструктив ҳиссаси қайд этилди.

Сўнгги 3,5 йил мобайнида Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлиги фаол ривожланди ва мустаҳкамланди. Латвия Президенти Андрис Берзиншнинг 2014 йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида ўтказилган олий даражадаги самарали музокаралар икки томон ҳамкорлигига янги туртки берди. Шунингдек, икки мамлакатнинг вазирлик ва идоралари, ишбилармон доиралари, маданият, таълим ва бошқа соҳалар вакиллари даражасида фаол учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўз навбатида Эдгарс Бондарс Элчи сифатида Ўзбекистондаги фаолияти учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик изҳор этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг