Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/04/2019 Корея билан ҳамкорликда тиббий суғурта ва электрон соғлиқни сақлаш тизими яратилади
Koreya bilan hamkorlikda tibbiy sug'urta va elektron sog'liqni saqlash tizimi yaratiladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик форуми ташкил этилди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасида самарали ҳамкорлик мавжуд. Буни, икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари мунтазамлик касб этганида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг ноябрида Президент Мун Чже Иннинг таклифига биноан Корея Республикасига давлат ташрифи билан бўлди. Айни кунларда Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турибди. Мазкур Ўзбекистон-Корея форуми ҳам айнан Корея Республикаси Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ташкил этилгани билан диққатга сазовор.

Форумда ҳар икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги тадқиқотчилари, эксперт ва мутахассислари томонидан тайёрланган қизиқарли илмий маърузалар тингланди. Иштирокчилар соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва биотехнологиялар соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган тиббий суғурта тизими, тиббий туризмни ривожлантириш ва унинг аҳамияти, соғлиқни сақлашда ахборот-коммуникация технологиялари масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг