Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 30/04/2019 Компаниялар кузатув кенгашлари аъзоларига ЭКОИХнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда ҳақ тўлашлари керак
Kompaniyalar kuzatuv kengashlari a'zolariga EKOIXning 50 baravaridan oshmagan miqdorda haq to'lashlari kerak

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон ҳукуматининг 26 апрелдаги қарори билан давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, ходимлари бўлган кузатув кенгашлари аъзоларига тўловлар миқдорига чеклов ўрнатилди.

Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилишича, бир чоракда тўловлар миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан ошмаслиги керак.

Ҳужжатга мувофиқ, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари аъзолигига номзодларни кўрсатиш устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятлари бўйича — бош вазир ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Устав капиталида давлат улуши 50 фоизгача бўлган хўжалик жамиятлари бўйича эса ҳукуматнинг тегишли котибиятлари билан келишиш талаб қилинади.

Манба: Адлия вазирлиги Telegram-канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг