Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон кун тартибининг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2017 йил июнь ойида Остона шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммитида иштироки доирасидаги учрашуви икки томон муносабатларининг муҳим босқичи бўлди. Таъкидланганидек, олий даражадаги учрашув давлатларимиз ўртасидаги манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришнинг кейинги босқичларини белгилаб берди.
Вазирлар ШҲТ доирасида ҳамкорлик қилишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини тасдиқлашди.
Абдулазиз Камилов Сушма Сваражни жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелиги остида ўтказиладиган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилаётган халқаро конференцияга таклиф этди.