Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 12/10/2017 IUT ва NUS IT-мутахассисларини тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишмоқчи
IUT ва NUS IT-мутахассисларини тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишмоқчи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 10 октябрь куни Сингапур Миллий университети (NUS)нинг e-Government Leadership Centre маркази директори Ашок Кумар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га ташриф буюрди.

Меҳмонни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори Сарвар Бабаходжаев қабул қилди. Учрашув аввалида IUT раҳбари ўқув юртининг фаолияти тўғрисида маълумот берди.

“IUT Жанубий Кореянинг ҳорижда очилган биринчи университетидир. Бугунги кунда университетда Жанубий Кореядаги Инҳа университети ўқув дастурлари асосида “Компьютер ва дастурий инжиниринг” ҳамда “Логистика” йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланмоқда”, - дея қайд этди у.

Шунингдек, IUT Ректори яқин орада магистратурани очиш режалаштираётгани, университет дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда янги лабораторияларни очмоқчи эканлиги тўғрисида ҳам сўз юритди.

Ўз навбатида, Ашок Кумар ахборот технологияларининг турли йўналишлари бўйича курслар таклиф қиладиган e-Government Leadership Centre марказининг тақдимотини ўтказди. Марказ, шунингдек, IT-технологиялари бўйича ҳам тадқиқотлар ўтказади.

Музокаралар давомида томонлар икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилишди. Жумладан, томонлар профессорлар ва талабалар алмашинишни, шунингдек, ҳамкорликдаги ўқув дастурлари ва маҳаллий профессорларни ўқитишни ташкил этишга қизиқиш билдиришди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг