Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 06/11/2017 IUT ва Ҳарбий кучлар Академияси таълим ва фан соҳасидаги келишувни имзолашди
IUT ва Ҳарбий кучлар Академияси таълим ва фан соҳасидаги келишувни имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва Ўзбекистон Ҳарбий кучлар Академияси таълим ва фан соҳасидаги келишувни имзолашди.

Ҳужжатни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори Сарвар Бабаходжаев ва Ўзбекистон Ҳарбий кучлар Академияси бошлиғи Қобул Бердиевлар имзолашди.

Келишувнинг мақсади таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим, методик ва илмий ишларни ташкил қилишда, шунингдек, бошқа таълим соҳаларида самарали ҳамкорлик қилиш учун шароит яратишдир.

Жумладан, томонлар ўқув, методик ва илмий ишларни ташкил қилишда тажриба алмашиш, биргаликдаги ўқув-услубий ва илмий-амалий ишларни амалга ошириш ниятидалар.

Ўқув муассасалари ўқув, методик ва илмий адабиётлар, дидактик ва ахборот-таҳлилий материаллар билан бир қаторда нашрлар билан алмашишни режалаштиришган.

Ҳужжат доирасида, томонлар маърузалар ўқиш, бошқа турдаги машғулотлар ўтказиш, педагогик маҳоратни ошириш, илғор технологиялар ва педагогик усулларини жорий этиш, тадқиқотлар ўтказиш услубининг янги техникасини ўзлаштириш, илмий кадрларни тайёрлашда ўзаро ёрдам кўрсатиш учун профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар билан алмашадилар.

IUT ва Ўзбекистон Ҳарбий кучлар Академияси ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича суҳбатлар, учрашувлар ва маърузалар ўтказишади, фан, таълим ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништиришади.

IUTга ташрифи давомида Ўзбекистон Ҳарбий кучлар Академияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабалар ва ўқитувчилар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг