Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2018 Иннополис ва ДДТУ вакиллари IUTда музокаралар олиб бордилар
Иннополис ва ДДТУ вакиллари IUTда музокаралар олиб бордилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия университетларининг делегацияси ҳамкорликнинг мумкин йўналишларини муҳокама қилиш учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га ташриф буюришди.

Учрашув Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин бошчилигидаги Россия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Делегация таркибидан Иннополис университети директори Кирилл Семенихин, шунингдек, Дон давлат техника университети (ДДТУ)нинг "Медиакоммуникация ва мультимедиа технологиялари" факультети декани Евгений Ладоша, ҳамда "Халқаро" факультетининг декани Ирина Маевская ўрин олган эди.

Йиғилишнинг бошида томонлар ёш мутахассисларни тайёрлаш борасидаги университетларнинг фаолияти тўғрисида маълумот беришди.

Тақдимот сўнг, IUT ва Россия олий ўқув юртлари вакиллари ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, стартап лойиҳаларини амалга ошириш ва ўқитувчиларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг