Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 04/12/2020 Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди
Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (PIIMA) директори Ҳилола Умарова Жиззах вилоятидаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби фаолияти билан танишди.

Шуни таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг октябрь ойида тайинланган PIIMA директори агентлик тасарруфидаги мактабларга ташриф буюриб, уларнинг фаолияти, мавжуд муаммолари билан танишмоқда ва таълим муассасаларни ривожлантириш бўйича режаларни белгилаб олмоқда.

Ташриф доирасида агентлик раҳбари ўқув муассасасининг моддий-техник базаси, ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шу билан бирга у Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби жамоаси билан учрашув ўтказди ва таълим муассасасида таълим жараёнларини такомиллаштириш, янги ўқув методикалари ва дарсликларни яратиш, таълим сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Ташриф жараёнида Агентлик раҳбари PIIMA тизимида ташкил этилган ижодий танлов, маҳаллий олимпиада ва кўрик-танловлар ғолибларини тақдирлади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг