Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/10/2020 Глобал ўзгаришлар институтининг ижрочи директори билан учрашув
Глобал ўзгаришлар институтининг ижрочи директори билан учрашув

 

2020 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Буюк Британиянинг Тони Блэр номидаги Глобал ўзгаришлар институти (TBI) ижрочи директори Ҳусайн Абдулла билан видеоконференцалоқа форматидаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда мазкур тузилма билан ҳамкорлик имкониятларига доир масалалар муҳокама қилинди.

 

Буюк Британия томони глобал пандемия таъсирига қарши курашиш ҳақида сўзлар экан, Ўзбекистонда COVID-19 га қарши самарали чоралар кўрилганлигини таъкидлади. Ўзбекистон барча соҳада барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган ислоҳотларни изчил давом эттираётганлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, Ҳусайн Абдулла мамлакатимиз БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайланганлиги билан табриклади. Бу катта ютуқ ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро ҳамжамият томонидан эътирофи эканлигини қайд этди.

 

Шуниси эътиборлики, мазкур ташкилот фаровонлик даражасини юксалтиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар соҳасидаги стратегик режалаштириш, хорижий инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш ва ижобий имиж яратиш бўйича маслаҳат кўмаги бериш каби йўналишларда фаолият юритади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг