Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/04/2019 ФВВ: “Чимкент-Олмаота” автомобил йўлида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг 3 нафари ўзбекистонлик эканлиги аниқланди
FVV: “Chimkent-Olmaota” avtomobil yo'lida sodir bo'lgan YTHda halok bo'lganlarning 3 nafari o'zbekistonlik bo'lgan

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган маълумотга кўра 2019 йил 20 апрел куни соат 05:09 да Жамбул вилояти Кордай тумани ҳудудидан ўтувчи “Чимкент-Олмаота” автомобиль йўлининг 181 километрида Олмаота-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси иштирокида йўл транспорт ходисаси содир бўлган. Олинган маълумотга кўра автобус салонида 47 нафар йўловчи бўлиб улар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида 11 нафар одам вафот этган, шундан 8 нафари воқеа жойида, 3 нафари эса шифохонада вафот этишган. Вафот этганларнинг 3 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятлар идоралари ҳамкорликда тегишли ишларни амалга оширишмоқда.

Вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

Абдухолиқов У. 1993 й.т.

Калмуратов А. 1988 й.т.

Эрмекбаева Д. 1972 й.т.

Жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

Олжабаев А. 1994 й.т.

Хаитбаев О. 1985 й.т.

Абдусатиров З. 1999 й.т.

Жуманиязов М. 1996 й.т.

Ахметова Р. 1994 й.т.

Матывжанов О. 1985 й.т.

Сейтмурат Д. 1987 й.т.

Ҳайдаров С. 1994 й.т.

Илясов М. 1974 й.т.

Исмиддинов А. 1997 й.т.

Мамбетов Н 1971 г. р

Жапаров Ш. 1984 й.т.

Мукумжонов С. 1999 й.т.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари” (+998 78) 147-10-50.

Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг “Тезкор рақамлари” +77262999054

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайти.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг