Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 05/11/2020 Фарғонада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг филиали ташкил этилади
Фарғонада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг филиали ташкил этилади

 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг (Университет) Фарғона филиали ташкил этилади ва 2021/2022 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.

Университетнинг махсус лабораторияси негизида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ташкил этилади ва 2021 йил 1 январдан иш бошлайди.

 

2020 йил 1 декабрдан Университет республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади.

 

2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти ва бошқа ОТМларда спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси ва диетологияси мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг