Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/04/2019 Эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича 197 млрд сўмлик миллий дастур тасдиқланди
Endokrinologiya yordami ko'rsatishni takomillashtirish bo'yicha 197 mlrd so'mlik milliy dasturi tasdiqlandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-2021 йилларда Республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4295, 19.04.2019).

Қарор билан 2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастури тасдиқланди.

Вилоятлар эндокринология диспансерлари ва филиалларида эндокрин хирургия, диабетик тўпиқ, диабетик нефропатия ва реанимация бўлимлари ташкил этилади.

Эндокрин патологияли беморларнинг электрон маълумотлар базаси ишлаб чиқилади.

Қандли диабетнинг I тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун аналогли инсулинлар ва ўзини ўзи назорат қилиш воситалари марказлашган тарзда харид қилинади ва барча вилоят эндокринология диспансерлари орқали тарқатилади.

Эндиликда аҳоли калий йодид препаратлари билан узлуксиз таъминланади.

2019 йил 1 августгача бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг штатлар нормативлари қўшимча эндокринолог, болалар эндокринологи лавозимлари билан тўлдирилади.

Миллий дастурни амалга ошириш учун қарийб 197 млрд сўм ва 7 млн 840 минг АҚШ доллар маблағ ажратилади.

Батафсил маълумот билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг