Жорий йил 10 ноябрь куни соат 10:00 дан 11:00 га қадар Facebook’даги O‘zLiDePнинг расмий саҳифаси (https://www.facebook.com/UzLiDeP) ҳамда “УзЛиДеП муҳокамага чорлайди” (Facebook) номли гуруҳида Наманган вилояти 46-Учқўрғон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Иброҳим Ходжиев билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтади.
Депутатга ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллаб, батафсил жавоб олинг.
Саволларни O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси (https://www.facebook.com/UzLiDeP), “УзЛиДеП муҳокамага чорлайди - УзЛиДеП приглашает к обсуждению” (Facebook), телеграмдаги +998 (90) 900-18-11 рақамига ва “ЎзЛиДеП муҳокамага чорлайди” (“УзЛиДеП приглашает к обсуждению” ) гуруҳига видео, аудио ёки матн шаклида йўллаш мумкин.
ДИҚҚАТ! Депутатга йўллаётган саволингизда, исм шарифингиз, аниқ манзилингиз ҳамда Сиз билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамингизни ёзишни сўраб қоламиз.