Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш тартиби белгиланди

Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш тартиби белгиланди
 

Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори 270-сон билан “Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
Низомга кўра, чет эл фуқароси махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), Электрон солиқ хизматлари портали орқали ёхуд Давлат хизматлари марказлари орқали ариза тақдим этади.
 
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: чет эл паспортининг нусхаси, Ўзбекистонда бўлиш муддатини тасдиқловчи ҳужжат (виза ёки бошқа ҳужжатлар).
 
Солиқ қўмитаси Махсус солиқ режимини тақдим этиш комиссиясининг аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича хулосаси юзасидан 1 иш кунида чет эл фуқаросига хабарнома юборади.
 
Ижобий хулоса бўйича хабарнома олган чет эл фуқароси банк ҳисобварағи ёки крипто-ҳамён очади ҳамда 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғимни тўлайди.
 
Махсус солиқ режими белгиланган талабларни бажарган чет эл фуқаролари ва уларнинг вояга етган яқин қариндошларига аризада кўрсатилган солиқ даври учун, бироқ 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг