Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 22/10/2017 Бухоро ва Жиззахда "Ёш либераллар" клублари очилди
Бухоро ва Жиззахда "Ёш либераллар" клублари очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бухоро нефть ва газ саноати касб–ҳунар коллежида O‘zLiDePнинг “Ёш либераллар” клуби ташкил этилди.

Йигит-қизларни миллий ғояга ҳурмат, ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун шароит ва имкониятлар яратиш – O‘zLiDePнинг дастурий мақсад-вазифаларидан саналади, – дейди партия вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Азиз Ҳакимов. — Вилоятимизда ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун ташкил этилган “Ёш либераллар” клуби бу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давомидир.

Клуб “Келажак депутатлари” ва “Ёш тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш маркази” гуруҳларига бўлинган ҳолда фаолият юритади. Йиғилишда партия вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири А.Ҳакимов клуб раҳбари этиб сайланди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Жиззах политехника институтида “Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллигини оширишда O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этди.

Тадбирда халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, институтнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар ва “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этди.

Тадбир давомида “Ёшлар қаноти”нинг лойиҳа ва танловлари тўғрисида ахборот берилди. Жумладан, “O‘zLiDePда ёшлар куни” лойиҳаси, “Ёш либераллар” клубини ташкил этиш, клубнинг “Келажак депутатлари” ва “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳлари фаолиятини юритиш ҳақида тушунчалар берилди. Тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар, “Ёшлар қаноти” фаоллари билан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, бизнес лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича фикрлашиб олишди.

Тадбир сўнгида, Жиззах политехника институтининг энг фаол, ташаббускор ва етакчи ёшлари орасидан 25 нафари “Ёш либераллар” клуби аъзолигига қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг