Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 26/09/2017 АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси Қашқадарё вилояти Сил касаллиги шифохонаси шифокор ва ҳамширалари билан учрашди
АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси Қашқадарё вилояти Сил касаллиги шифохонаси шифокор ва ҳамширалари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен юртимизнинг Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳрида жойлашган вилоят сил касаллиги шифохонаси фаолияти билан танишди. Элчи Спратлен хоним ушбу вилоятда жойлашган силга қарши кураш муассаларига олти ой ичида иккинчи марта ташриф буюрмоқда. У охирги марта 24 март куни Бутунжаҳон Силга қарши кураш кунини Қаршидаги Минтақавий сил диспансерида нишонлаш учун келган эди.

2015 йилдан буён USAID Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги (ЎзССВ) ва фтизиатрия ва пульмонология бўйича ихтисослашган республика илмий-амалий тиббиёт марказининг сил тарқалишининг олдини олишда олиб бораётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўзбекистоннинг тўрт вилоятида иш олиб бораётган USAID сил тарқалишининг олдини олиш, даволанишга қаратилган хизматлардан кенг фойдаланиш ҳамда ва уларнинг сифатини оширишга ёрдам берди.

USAID Китоб шаҳридаги вилоят сил касаллиги шифохонаси шифокорлари, ҳамшира ва лаборатория ходимларига бир неча соҳаларда, хусусан касалхоналарда сил тақалишининг олдини олиш мақсадида инфекцияни назорат қилиш, силга аниқ ва тез ташхис қўйиш учун тезкор сил технологиялари, сил ва унинг дориларга турғун турларини даволашда беморга қаратилган даволаш усули каби мавзуларда тренинглар ташкил қилди. Вилоят сил касаллиги шифохонаси Қашқадарё вилоятидаги сил билан касалланган беморларни Тошкентдаги касалхонага узоқ муддатга юбормай, ўзи тўла даволай оладиган ягона тиббий маскан ҳисобланади.

USAID Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига Миллий силга қарши кураш дастурини амалга ошириш, касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш усулларини тадбиқ қилиш орқали, хусусан, кам таъминланган аҳолини ҳисобга олган ҳолда, кўмаклашади. USAIDнинг силга қарши кураш учун умумий бюджети $7,6 миллион бўлган беш йиллик дастурининг асосий мақсади мамлакатда сил касаллиги оқибатларини камайтириш ва силнинг кўплаб дориларга турғун шакллари ривожланишининг олдини олишдан иборат. Дастур кенг кўламли тиббий масалаларни, жумладан соғлиқни сақлаш соҳасининг инсоний ва институционал потенциалини ривожлантириш, ташкилотлараро ҳамкорлик ва координацияни мустаҳкамлаш ҳамда кенг оммага силга ташхис қўйиш ва даволаниш имкониятларидан фойдаланишни янада осонлаштириш каби масалаларни ўз ичига олади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг