Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 24/04/2019 Андижонда қишлоқ хўжалиги тадқиқот участкаси очилди
Andijonda qishloq xo'jaligi tadqiqot uchastkasi ochildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 23-апрел куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги USAID Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Гари Роббинс Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали ректори, доктор Абдуазиз Абдувосиқов билан USAIDнинг “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” (АВ) лойиҳаси кўмагида ташкил этилган интенсив боғ ва томчилатиб суғориш тизими ўрнатилган махсус кўргазма ер майдони очилиш маросимида иштирок этди. Университет ўқитувчи ва талабалари ушбу майдондан мева етиштириш ва оқилона суғориш амалиётлари бўйича тадқиқот ўтказиш учун фойдаланадилар.

Бугунги тадбир USAIDнинг АВ лойиҳаси фаолияти ва ТДАУнинг Андижон филиали ўртасидаги икки йиллик ҳамкорликнинг улкан натижасидир. Ҳамкорлик доирасида университет боғ учун 6,5 гектар, узумзор учун 1 гектар майдон ажратиб берди. USAID тупроқ ва сув таҳлили, махсус участкалар учун энг яхши экинларни аниқлаш, боғни режалаштириш ва илғор томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш учун техник ёрдам кўрсатди. Шунингдек, ҳамкорлик давомида USAID талабаларни олма, олхўри ва узум  етиштиришнинг замонавий ишлаб чиқариш тартиб-тамойиллари, зараркунанда ва касалликлар назорати ҳамда томчилатиб суғориш тизимини бошқариш ва ишчи ҳолатда сақлаб туриш технологиялари билан таништирди.

“Талаба ва профессор ўқитувчиларга мустақил тадқиқотлар ўтказиш имкониятини бераркан, ушбу участка мевачиликда янги ғоя ва инновациялар юзага келишига ҳам туртки бўлади,”- деди жаноб Роббинс. “Унумдор тупроқ, мўтадил иқлим ва харидоргир мева, сабзавот ва ёнғоқлари билан Ўзбекистон юқори сифатли мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда Марказий Осиёдаги етакчи мамлакат бўлишдай катта потенсиалга эга.”

USAIDнинг АВ лойиҳаси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги йўналишида иш ўринлари яратиш, мева-сабзавот маҳсулотлари сифати ва экспортини ошириш, таълим муассасалари ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида фаолият олиб бораётган беш йиллик дастурдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг