Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев мамлакатимизда АКТ соҳасини ривожлантириш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетини янада такомиллаштириш бўйича қарор имзолаб, таълим муассасасига улуғ аллома Муҳаммад ал-Хоразмий номини берди. ТАТУ буюк олимимиз номига муносиб бўлиши керак ва ушбу меморандум ахборот технологиялари соҳасида таълим даражасини ошириш бўйича Президентимиз томонидан қўйилган вазифаларни амалга оширишга қўйилган қадамлардан бири ҳисобланади. Бунинг учун АКТ вазирлиги ва университет томонидан, ўзларининг ички имкониятларидан ташқари, жаҳоннинг машҳур трансмиллий телекоммуникация компаниялари жалб қилинмоқда.
Меморандум доирасида томонлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистонда АКТ соҳаси учун мутахассислар тайёрлашни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилишган.
Меморандумнинг амалга оширилиши ТАТУни Марказий Осияйодаги энг яхши ихтисослашган ОТМга айлантириш имконини беради. Бош мақсад эса – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини 2021 йилга бориб дунёнинг энг яхши олий таълим муассасалари ТОП-1000гига киритишдан иборат. Бироқ бунинг учун улкан ва машаққатли вазифаларни бажариш лозим.
Ҳужжат, шунингдек, телекоммуникация соҳаси, дигитал ва ИТ-секторларни ривожлантириш ҳамда бу йўналишларда дунё стандартлари асосида касбий малакаларни оширишда ҳамкорлик қилишни кўзда тутади.
ТАТУда таълимий дастурларни актуаллаштириш ва уларни жадал ривожланиб бораётган соҳа талабларига мослаштириш мақсадида талабаларни ўқитишда дунёнинг етакчи мутахассисларини жалб қилиш режалаштирилган.