Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/05/2018 АКТ вазирлиги минглаб IUT талабаларига ижтимоий ёрдам беради
АКТ вазирлиги минглаб IUT талабаларига ижтимоий ёрдам беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг минг нафардан талабаларига таълим учун тўловни амалга оширишда ижтимоий ёрдам беради. Бу ҳақда 2018 йилнинг 22 май куни #MITCROADMAP2018 “ICT-тармоғи ва IT-таълимининг ривожланиш истиқболлари, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлиги” конференциясида чиқиш қилган IUT ректори Сарвар Бабаходжаев маълум қилди.

#MITCROADMAP2018 конференцияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўтказилиб, унда Ўзбекистоннинг вазирликлари ва идоралари, дипломатик корпус ва хусусий сектор вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияда сўзга чиққан Сарвар Бабаходжаев Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан талабаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларининг таълим учун тўлов харажатининг бир қисмини молиялаштириш учун қарор қилди, деб эълон қилди.

"Биз бу ҳақда бугун биринчи марта эълон қилмоқдамиз. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи босқичнинг 1000 нафардан ортиқ талабалари таълим учун тўловни эски нархда тўлашади. Ўртадаги фарқ эса Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қопланади, - деди IUT ректори.

Университет ректори, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабаларни ўқитиш харажатларини қоплаш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш бўйича ишларни давом эттираётганини қўшимча қилди. У вазирликлар ва идоралар, компаниялар ва дипломатик корпус вакилларини ҳамкорлик қилишга чақирди.

Қайд этамиз, 2017-2018 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Инха университетининг “Компьютер ва дастурий инжиниринг” йўналишида тўлов миқдори 21,05 миллион сўм ва “Логистика” йўналиши бўйича 22,1 миллион сўм эди.

2018-2019 йилги янги ўқув йилидан “Компьютер ва дастурий инжиниринг” йўналиши бўйича 28,5 млн. сўмни ва “Логистика” йўналиши бўйича - 30 млн. сўмни ташкил этади.

Ўз маърузаси давомида Сарвар Бабаходжаев IТ-таълим соҳасидаги сўнгги тенденциялар ҳақида гапирди.

У АКТ вазирлиги раҳбарлигида IТ-таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашнинг ягона тизими яратилмоқда.

2017 йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

Ҳозирги кунда 8 та коллежнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. АКТ вазирлиги ушбу ўқув масканлари тайёрлайдиган мутахассислар учун ўқув режасини ва талабларини қайта кўриб чиқмоқда.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети IT-тармоғи учун мутахассисларни тайёрлайди.

У ўз сўзида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб талабалар мавзуларни танлаш имкониятига эга бўладиган таълим кредит тизимини жорий этишини қайд этди.

Сарвар Бабаходжаев шунингдек, дунёнинг этакчи компаниялари иштирокида турли лабораториялар ва марказларни ташкил этиш бўйича университетларнинг фаолиятларига ҳам тўхталиб ўтди.

Хусусан, у IUT томонидан “SAP NextGen” лабораториясини очиш режалаштираётганини ва унда талабалар дронлар, блокчейн, Интернет буюмлар (IoT), мобиль иловалар, булутли технологиялар, сунъий онг ва бошқалар тўғрисида билиб олишади.

Мазкур тадбир АКТ вазирлигининг АКТ соҳасидаги мутахассисларни инновацион тайёрлашда самарали узлуксиз таълим тизимини яратишдаги аниқ саъй-ҳаракатларини яна бир бор кўрсатиб берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг