“Кейинги пайтларда икки давлат ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Давлат раҳбарларининг мулоқотлари, ҳукуматлар ва ҳудудлар даражасида делегациялар алмашинуви амалга оширилмоқда”, — деди Арипов. — Ҳукуматлараро комиссия мажлиси сўнгги марта 2009 йилда ўтказилган эди. Бу мулоқот эса орадаги бўшлиқни тўлдириш учун қулай имкониятдир. Икки давлат кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини йил сайин ортишидан икки томон ҳам манфаатдор.
Маданий-гуманитар йўналишда хозирча бироз оқсаш кўзга ташлангандек. Ўзбекистон томони бу соҳани ривожлантириш учун бор куч-ғайратини сарфлашга тайёр. Бу йил Қирғизистонда Ўзбекистон маданият кунларини ўтказишни таклиф қиламан, 2018 йилда эса Қирғизистон маданият кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтса. Шунингдек, кинематография соҳасида ҳам ўзаро алмашинувни кўриб чиқиш лозим.