Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқотининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари Кенгашининг июн ойида бўлиб ўтган мажлиси доирасидаги олий даражадаги икки томонлама учрашув давлатлараро муносабатларга ижобий динамика, янгича ўсиш суръатлари ва оҳанг берганлиги мамнуният билан эътироф этилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратмоқда. Шу нуқтайи назардан 22 август куни икки давлат етакчи компания ва фирмалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган бизнес-форум иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун реал имкониятни яратиб беради.
Учрашувда БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳам фикр алмашилди.