Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 30/04/2019 100 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулот фош этилди
100 million so'mlik sifati kafolatlanmagan mahsulot fosh etildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар сақланаётган хонадон фош этилди.

Тадбирда Сергели туманида яшовчи фуқаро А.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, фуқаронинг уйида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда давлат тилида маркировка қилинмаган  қиймати 100,5 миллион сўмлик 521 дона биологик фаол қўшимчалар қайта сотиш учун қонунга хилоф равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Манба: Давлат божхона қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг