Айни кунларда Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳри велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Silk Way Series Astana” халқаро мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Мазкур турнир Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилгани учун ҳам унда дунёнинг 16 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этяпти
16/05/2019Батафсил
Имзоланган меморандумга асосан, томонлар ўртасида дўстона ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, кўпгина спорт турлари бўйича икки мамлакат терма жамоалари ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш, мураббийлар малакасини ошириш, ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш кўзда тутилган.
14/05/2019Батафсил
11-12 май кунлари Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида триатлон бўйича “TEMIRADAM” кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё минтақасининг кўзга кўринган триатлон усталари ўз омадини синаб кўрди.
14/05/2019Батафсил
Мусобақа 18 май куни соат 13:00да Халқлар дўстлиги майдонида бошланади. Унда Тошкент шаҳри ва барча вилоятларнинг полвонлари оғир юкламаларни қисқа фурсатда ва кўп вақт давомида кўтариб туриш ҳамда юриш бўйича беллашишади. Шунингдек, мусобақа давомида иштирокчилар 6 тонналик автобусни 20 метр масофага ким тез юргизиш борасида ҳам ўз куч ва имкониятларини кўрсатишади. Тадбир давомида томошабинлар ўртасида ҳҳам турли танловлар ўтказилади.
14/05/2019Батафсил
АҚШнинг Аризона штати Тюксон шаҳрида бўлиб ўтган жангда унга америкалик Майкал Фокс (20-1, 5 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда бир овоздан очколар бўйича Фокс ғалаба қозонди. Ҳакамлар 96-92, 96-92, 95-93 ҳисобларида Фокс ғалабасини эътироф этди.
12/05/2019Батафсил
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Губернатор кубоги» соврини учун мусобақа якунланди. Хабар берганимиздек, ҳал қилувчи кун беллашувларида 3 нафар боксчимиз Абдумалик Халаков, Иқболжон Холдоров ва Козимбек Мардонов олтин медаль учун баҳс олиб борди. Қувонарлиси, ушбу вакилларимизнинг барчаси жангни ғалаба билан якунлаб, ўз вазн тоифаларида мусобақанинг олтин медалига эга бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар яқин ўтмишнинг машҳур боксчиси Рой Жонс томонидан тақдирланди.
12/05/2019Батафсил
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича “Губернатор кубоги” мусобақасининг ҳал қилувчи жанглари бўлиб ўтади. Мусобақада иштирок этаётган терма жамоамизнинг 3 нафар вакили Абдумалик Халаков, Иқболжон Холдоров ва Козимбек Мардонов олтин медаль учун кечадиган баҳсда иштирок этишади. Маълум бўлишича, “М1 Арена”да кечадиган бугунги финал жангларини томоша қилиш учун бокс афсоналаридан бири Рой Жонс ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.
12/05/2019Батафсил
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича “Губернатор кубоги” турнири ҳал қилувчи паллага кирди. Кеча мусобақа доирасида ярим финал жанглари ўтказилиб, 3 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишди. Кутилганидек, мазкур жангларда Абдумалик Халаков ҳамда Иқболжон Холдоров финал йўлланмасини қўлга киритишди.
12/05/2019Батафсил
Мусобақанинг сўнгги турида ёшларимиз тожикистонлик тенгқурларига қарши майдонга чиқиб, йирик 54:3 ҳисобида устун келдилар. Бу ғалаба билан гуруҳдаги етакчилик янада мустаҳкамланди. Бироз аввал мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳар икки терма жамоамиз вакилларига олтин медаллар ҳамда кубок топширилди. Таъкидлаш жоиз, ҳар икки тоифадаги жамоамиз муддатидан аввал олтин медалларни нақд қилиб кўйишган эди.
12/05/2019Батафсил
$ 1 | 12289.98 | +0.072% |
1 | 13169.94 | +0.325% |
₽ 1 | 134.50 | +0.817% |