Жорий йилнинг 13 октябрь куни пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида Ўзсаноатқурилишбанк бошчилигида чоп этилган 65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.
13/10/2021Батафсил
Жорий йилда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан трансформация жараёнларининг сўнгги босқичи ўз якунига етказилмоқда. Куни кеча Банк Бошқаруви аъзолари, Халқаро молия корпорацияси экспертлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида Бухоро шаҳрида ўтказилган анжуман ва пресс-тур давомида Бухоро минтақавий филиалида трансформация доирасида ишга туширилган мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги тизими тақдимоти ўтказилди.
11/10/2021Батафсил
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ўзсаноатқурилишбанкда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқаруви раиси – Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев Туркиянинг Малтепе университети ректори, доктор Шахин Карасар бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
08/10/2021Батафсил
Жорий йилнинг 30 сентябрида «Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотларнинг ютуқлари ва уларнинг истиқболлари» мавзусидаги Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида Ўзсаноатқурилишбанк хорижий ҳамкорлар билан умумий миқдори 71,6 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи бир қатор битимлар имзолади.
30/09/2021Батафсил
Ўзсаноатқурилишбанк жорий йилнинг 21-23 сентябрь кунлари дунёнинг етакчи инвестицион банкларидан бири - J.P.Morgan томонидан ташкил этилган "Emerging Markets Credit Conference" анжуманида онлайн тарзда иштирок этди. Бунда Банкнинг халқаро капитал бозорларида инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсади кўзда тутилди.
24/09/2021Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни Халқаро молия корпорацияси бошқарувчи директори Махтар Диоп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
15/09/2021Батафсил
Иқтисодиётда нархларни оширувчи омиллар ва уларнинг таъсир даражаси билан боғлиқ ноаниқликларнинг сақланиб қолиши шароитида йил якунига қадар инфляция даражасини 10 фоизгача пасайтириш ҳамда иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.
09/09/2021Батафсил
1-4 сентябр кунлари Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида Ислом тараққиёт банки (IsDB) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда иштирок этиш учун ИТБ гуруҳига кирувчи 57 мамлакатдан вазирлар ва расмийлар, шунингдек, 2000 дан ортиқ йирик бизнес вакиллари, экспертлар ва ОАВ ходимлари Ўзбекистонга ташриф буюришди.
01/09/2021Батафсил
Tashkent City халқаро бизнес марказида Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисини барпо этиш учун BREEAM сертификатлаш ишлари амалга оширилмоқда.
26/08/2021Батафсил
Жорий йилнинг 21 август куни Туркиянинг Истамбул шаҳрида “Ўзсаноатқурилишбанк” AТБ Бошқаруви раиси - Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Aннакличев ҳамда Туркиянинг Малтепе университети ректори, доктор Шахин Карасар ўртасида меморандум имзоланди. Бу билан томонлар қурилиш материаллари соҳасида муҳандис ва технологлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашувга эришдилар.
25/08/2021Батафсил
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |