Испан тилидаги қўлланма 80 минг нусхагача нашр этилади. Нашрнинг 336 саҳифасида Ўзбекистон, унинг тарихи ва буюк алломалари, маданияти, санъати, анъаналари, спорти, шунингдек, сиёсати ва иқтисодиёти, аҳолиси, ошхонаси ва миллий ўйинлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилган.
27/03/2019Батафсил
5 кунлик тасвирга олиш жараёнлари давомида улар Хива шаҳрида жойлашган диққатга сазовор жойлар, хусусан “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси, Нуриллабой саройи, Хива туманидаги "Кора кўл" экотуризм объекти, Боғот ва Урганч туманларидаги айрим туристик мажмуаларни тасвирга олди. Кулолчилик, наққошлик, тўқувчилик ва гиламдўзлик каби кўплаб йўналишларда ишлаётган маҳаллий ҳунармандлар иши билан яқиндан танишди.
24/03/2019Батафсил
Ўзбекистон Республикасида яшашни истаган хориж фуқаролари ҳудудлар кесимида қуйидаги қийматдаги кўчмас мулк объектини харид қилишлари керак бўлади: Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида 400 минг АҚШ долларидан; Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида - 200 минг АҚШ долларидан; бошқа вилоятларда - 100 минг АҚШ долларидан. Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
23/03/2019Батафсил
Хиндистонлик машҳур дизайнер Риту Бери мамлакатда Ўзбекистоннинг сайёҳлик брендини тарғиб қилувчи элчи бўлди. Бу Деҳли шаҳрида ўтган "Ўзбек мусиқа ва мода фестивали" доирасида эълон қилинди. Айтиш керакки, Риту Бери “Мода маликаси”, “Ҳиндистон модасининг биринчи аёли” деб ҳам эътироф этилади.
18/03/2019Батафсил
Тадбир иштирокчилари Самарқанд, Бухоро, Термиз, Тошкент, Хива каби шаҳарлар, мазкур шаҳарларда сақланаётган жаҳон аҳамиятига молик тарихий-маданий мерос намуналари бангладешлик сайёҳлар орасида жуда ҳам машҳур эканлигини ва сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонга саёҳат қилиш истагида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини таъкидладилар.
15/03/2019Батафсил
2019-йилда вилоятга ташриф буюрувчи сайёҳлар умумий сонини 1 миллион нафарга етказиш мўлжалланган. Туризм салоҳияти ва инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида ташаббускор тадбиркорлар маблағи, банк кредитлари, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 58 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу йил Фарғона кўплаб халқаро тадбирларга мезбонлик қилади.
11/03/2019Батафсил
Лойиҳа билан янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторларнинг харажатларини ҳамда ташкилотларни таниқли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича франчайзинг харажатларини қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланиши кўзда тутилган.
09/03/2019Батафсил
Сайёхлик корхоналари, операторлари, агентликлари, фирмалари, экскурсия ташкилотларининг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи фақат лицензия асосида олиб борилиши белгилаб қўйилаяпти.
07/03/2019Батафсил
Китобнинг пролог қисмида Ўзбекистонда 2018 йилнинг феврал ойида жорий қилинган визасиз ташриф тизими каби туризм соаҳсида юз берган энг сўнгги янгилик ва ўзгаришлар билан танишасиз.
27/02/2019Батафсил
Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси ташаббуси билан Малайзия муфтийси Перлис Моҳд Асри бин Зайнул Абидин Ўзбекистоннинг фахрий зиёрат туризм элчиси этиб тайинланди. 2019 йил 21−23 февраль кунлари Бухорода ўтказилган Биринчи халқаро зиёрат туризми бўйичп форумда Ўзбекистон тарихида биринчи марта унга элчилик сертификати тақдим этилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
25/02/2019Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |