ЎзР ТИФ МБ активлари 18 трлн. сўмга етди
16/08/2016 16:47
ЎзР ТИФ МБ активлари 18 трлн. сўмга етди
16/08/2016 16:47
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 1-июль ҳолатига банк активлари 18,0 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоиз ўсган.
Банкнинг кредит портфели 11,0 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоиз ошган.
Банк кредит портфелининг 91 фоизи узоқ муддатли инвестицион кредитлар ҳиссасига тўғри келади, дея хабар беради банк матбуот хизмати.
Банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларига “Ўзмиллийбанк” томонидан 2015-йил давомида 1,8 трлн. сўмлик кредитлар ажратилган бўлса, 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигининг ўзидаёқ 1,3 трлн. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди ва бунинг натижасида 5 мингдан ортиқ янги ишчи ўринлари ташкил этилди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |