Супермаркетларда бодринг арзонлашди, помидор эса қимматлашди
09/04/2024 16:53
Супермаркетларда бодринг арзонлашди, помидор эса қимматлашди
09/04/2024 16:53
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 6 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, лимоннинг нархи 18,8 фоиз, бодрингнинг нархи 17,6 фоиз, тухумнинг нархи 17,3 фоиз, бананнинг нархи 13,5 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 6,8 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 5,4 фоиз пасайган.
8 номдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, шакар, карам, маргарин, кунгабоқар ёғи.
7 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича помидор етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.
*таҳлил 6-март ва 4-апрель кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |