logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“Uzmobile” – Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг расмий мобил алоқа ҳамкори!

“Uzmobile” – Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг расмий мобил алоқа ҳамкори!

02/08/2016 18:04

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бу йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ёзги Олимпия ўйинлари арафасида, Ўзбекистон Олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида, 27-июль куни Ўзбекистон Мобил алоқа миллий оператори “Uzmobile” ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия Қўмитаси томонидан ўзаро ҳамкорлик ҳақида Келишув имзоланди.

Ўзбекистон Олимпия ҳаракати ва 2016-йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига ўзбек спортчиларининг тайёргарлиги ва мусобақалардаги иштирокларини кенг ёритиш ва оммага маълумот бериш мақсадида, “Uzmobile” келишув доирасида қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик ишларини амалга оширади.

XXXI ёзги Олимпия ўйинларида бизнинг спортчиларимиз қуйидаги спорт турлари бўйича Ватанимиз шаънини ҳимоя қилишади: академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквандо (WТФ), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураш каби спорт турлари.

Эътиборлиси шуки, мазкур XXXI ёзги Олимпия ўйинлари мамалакатимиз энг Улуғ айёми – Ватанимиз мустақиллигининг 25-йиллиги арафасида ўтказилмоқда. Ишонамиз, бизнинг спортчилар юксак ғалабаларга эришиб, Ўзбекистон байроғини халқаро миқёсда ғурур билан юқори марраларга кўтариб, республикамизнинг Энг буюк, энг азиз байрамига муносиб туҳфалар билан қайтишади!

Мавзуга оид

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисоби яна олтита медалга бойиди.

16/09/2016

Бразилиянинг Рио-де-Жанеро шаҳрида давом этаётган ХV ёзги Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунида ўзбекистонлик сузувчилар терма жамоамиз ҳисобига яна 3 та медални тортиқ қилди.

16/09/2016

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна иккита бронза медални қўлга киритди.

14/09/2016

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг сузиш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Мусабеков ва Фотима Омилова терма жамоамиз ҳисобига яна иккита олтин медални келтирди.

14/09/2016

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари ғалабали одимларини давом эттирмоқда.

14/09/2016

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларининг иккинчи кунида спортчиларимиз 3 бронза медални қўлга киритди.

14/09/2016

Охирги янгиликлар

Ахсикентдан ноёб тангалар, Қорахонийлар даврига оид бетакрор деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди

04/02/2023Батафсил

Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида давом эттирмоқда

04/02/2023Батафсил

ФАО Ўзбекистоннинг қишлоқ аҳолисига иссиқхона бизнеси учун ускуналар топширди

03/02/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+