logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

ФАО Ўзбекистонда шоли етиштириш лойиҳасини амалга ошириш натижаларини сарҳисоб қилди

ФАО Ўзбекистонда шоли етиштириш лойиҳасини амалга ошириш натижаларини сарҳисоб қилди

09/12/2022 17:50

Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Шоличилик илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Шоли экинларини етиштириш ва бошқаришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг якуний семинари бўлиб ўтди. Тадбирда миллий ва халқаро экспертлар иштирок этиб, ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар, лойиҳа натижалари ва келгуси режалар ҳақида сўз юритдилар.

Лойиҳа 2021 йил октябрь ойида бошланган бўлиб, ҳозирда якуний босқичга келди. Шу вақт ичида ФАО Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, миллий экспертлар ва фермерларнинг республикада шоли ҳосилдорлиги ва ишлаб чиқарилишини янада ошириш имкониятларини кенгайтириш бўйича техник ёрдам кўрсатди. Хусусан, Андижон ва Тошкент вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида шоли етиштиришнинг мураккаб тизимлари ва илғор усулларини намойиш этиш мақсадида тажриба майдончалари ташкил этилди. Бугунги кунга қадар соҳа мутахассисларини илғор хорижий тажриба асосида тайёрлаш якунланди, шоли етиштиришнинг асосий жиҳатлари ва янги технологиялари бўйича фермерлар дала мактаблари ўтказилди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш орқали ФАО Ўзбекистон Республикаси Президентининг 

2021 йил 2 февралдаги “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига ҳисса қўшмоқда. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши билан соҳада сифат ўзгаришлари бошланганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Лойиҳа томонидан амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш ва хорижий тажрибани жорий этиш юқори сифатли шоли маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шоли етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, республикада шоли етиштиришни кўпайтириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, сотиш бозорлари ва экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади. 

Буларнинг барчаси, ўз навбатида, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари, хусусан, иккинчи мақсад

“Очликни бартараф этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва овқатланишни яхшилаш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш”, шунингдек, қишлоқ хўжалигида аёл-фермерлар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш орқали бешинчи мақсад “Гендер тенглиги”га эришишга ҳисса қўшади.

Лойиҳанинг муҳим ютуқларидан яна бири шоли етиштириш бўйича Миллий стратегия лойиҳасини, шунингдек, ихтисослашган ташкилотлар учун техник кўрсатмалар ва ёрдамчи ўқув материалларини ишлаб чиқиш бўлди.

 

 
 

 

 

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+