logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Президент маслаҳатчиси ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон ва Фарғонада давом эттирмоқда

Президент маслаҳатчиси ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон ва Фарғонада давом эттирмоқда

06/12/2022 16:00

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика Ишчи гуруҳи аъзолари вилоятларда шароити оғир бўлган энг чекка қишлоқларда тунаб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ўз жойида ҳал этиш бўйича ишларни бошлаганди.

Тажриба сифатида илк манзил Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани танланган эди. Мазкур тажриба кўплаб ўзининг ижобий натижаларини бергач, ушбу амалиётни бошқа ҳудудларда ҳам давом эттириш кераклиги белгиланди.

Навбатддаги манзиллар эса Андижон вилоятининг Асака тумани ҳамда Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани танлаб олинди. 

Хўш, ўтган уч кунда ушбу ҳудудларда қандай амалий натижаларга эришилди? Аҳоли розилиги учун нималар қилинди? 

Асака туманида Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тумандаги 70 та маҳаллада уйма-уй юрилиб, 3 434 та хонадон, 27 та ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди. Жами 1 892 та муаммо аниқланиб, ҳозирга қадар 100 га яқини жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари бўйича амалий чора-тадбирлар дастури тузилиб, ечими бўйича манзилли тадбирлар режалаштириб олинди.

Жумладан, ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз 177 нафар фуқарога керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун “Ҳар бир оила тадбиркор», «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» каби қатор дастурлар бўйича деярли 3.5 миллиард имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилди. 

Бешариқ туманидаги 50 та маҳаллада «хонадонбай» ўрганиш ишлари бошланган бўлиб, ҳозирга қадар 5 622 та хонадон шароитлари билан танишилди. Натижада 2 мингга яқин муаммо аниқланган бўлиб, уларнинг 150 дан зиёдига жойида ечим топилди. 

 Хусусан, 200 нафар аҳолини оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида 4.5 миллиард сўмга яқин имтиёзли кредит ҳамда субсидия маблағлари ажратиб берилди.

Яшаш шароити оғир бўлган «Бешариқ», «Усмонобод», «Қият-Сартол», «Чорбоғтўронғи» маҳалларида яшовчи 14 нафар фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун 500 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

 

 
 

 

 

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+