logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«UzAssets» инвестиция компанияси «Ўзбекистон шампани» AЖ устав капиталидаги 51,48 фоиз акциялар пакетини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилди

«UzAssets» инвестиция компанияси «Ўзбекистон шампани» AЖ устав капиталидаги 51,48 фоиз акциялар пакетини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилди

28/08/2022 11:11

Маълумки, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «UzAssets» инвестиция компанияси» АЖнинг 2021 йил 9 июль кунидаги расмий хабарида ахборот берилганидек, «Ўзбекистон шампани» AЖ устав капиталидаги 51,48 фоиз акциялар пакети халқаро консалтинг компанияси – KPMG компаниясини жалб этган ҳолда хусусийлаштириш жараёнлари амалга оширилган.

Ўтказилган очиқ хусусийлаштириш жараёнлари натижаси бўйича нарх ва шартноманинг бошқа талабалари бўйича энг мақбул бўлган таклиф билдирган талабгор танлов ғолиби деб топилган. Бироқ, мазкур танлов ғолиби томонидан тегишли олди-сотди шартномаси имзоланмаган.

Шунга кўра, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига асосан, дастлабки савдо жараёнлари натижаларини бекор қилиш ва савдо жараёнларини қайтадан бошлаш юзасидан тегишли қарор қабул қилинган.

Юқоридагиларга кўра, UzAssets «Ўзбекистон шампани» AЖ устав капиталидаги

51,48 фоиз акциялар пакетини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш жараёнини давом эттириш режасини эълон қилди.

Сотув жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган таклифларни тақдим этишнинг рақобатга асосланган жараёни сифатида ташкил этилган.

Маълумот учун: «Ўзбекистон шампани» AЖ Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, 1942 йилда ишга туширилган. Компаниянинг асосий фаолият тури шампан ва бошқа газланган шароб ичимликларини ишлаб чиқариш, шунингдек шароб материалларига ишлов беришдан иборат. 2021 йил якунига кўра, компаниянинг соф тушуми 58,8 млрд. сўмни, соф фойдаси 3,4 млрд. сўмни ҳамда соф активи 12,0 млрд сўмни ташкил этган.

 

 

Охирги янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи: пойтахт натижалари

30/01/2023Батафсил

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+