logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзсаноатқурилишбанк халқаро инвесторлар билан учрашувларнинг навбатдаги раундини ўтказди

Ўзсаноатқурилишбанк халқаро инвесторлар билан учрашувларнинг навбатдаги раундини ўтказди

03/08/2022 12:07

2022 йил 1 август куни Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятида жорий ўзгаришлар ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида халқаро бизнес ҳамжамияти вакиллари билан видеоконференц алоқа (Investor Call) шаклида навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси,  JP Morgan (АҚШ), Citi Bank (АҚШ), Credit Suisse (Швейцария), RBI (Австрия), Commerzbank (Германия), William Blair International (АҚШ), Artisan Partners (АҚШ), Goldman Sachs (АҚШ) каби етакчи халқаро молия институтлари ва инвестиция компанияларининг 50 дан зиёд вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2021 йил ва 2022 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти якунлари тақдим этилди.

Бундан ташқари, банк вакиллари инвесторларни халқаро экспертлар билан биргаликда муассасани трансформация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлиги ва жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар, банк фаолиятига ғарб санкциялари таъсири ва молиявий барқарорликни сақлаб туриш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Таъкидлаш лозимки, бу шаклдаги анжуманлар банкларларо муносабатларда муваффақиятли бизнес жараёнларни ташкил этишга хизмат қилади. Банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти даражасини сифат жиҳатдан юксалтириш мақсадида келгуси режаларни ва ривожланишнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этишда ўзига хос платформа ҳисобланади.

Ўтказилган онлайн учрашувлар Банкнинг манфаатдор халқаро инвестиция компаниялари ва бизнес акселераторлар билан икки томонлама ҳамкорлигини янада кенгайтириши кутилмоқда.

Тижорат хукуклари асосида

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун махсус ускуналар топширди

26/09/2023Батафсил

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

25/09/2023Батафсил

VEON Group бош директори Каан Терзиоглу: Биз оддий телекоммуникация компаниясидан афзалроқ бўламиз

25/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+