logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Миллий палата кўмагида кореялик шифокорлар 20 нафар беморни операция қилади

Миллий палата кўмагида кореялик шифокорлар 20 нафар беморни операция қилади

30/07/2022 18:38

Кореялик шифокорлар бу йил кузда «танглай ёрилиши» диагнози билан 20 нафар атрофида беморни текинга операция қилишни режалаштирган. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ушбу ташаббусни амалга оширишни қўллаб-қувватлайди. 

Операцияни Сеул стоматология клиникаси Миллий университети (SNUH) жарроҳлари олиб боради. Дастлабки босқич беморлар рўйхатини тайёрлаш,

уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ўтказилажак акция ҳақида музокарлар ўтказишдан иборат. Шу мақсадда SNUHнинг икки нафар вакили Ўзбекистонда бўлди. 

Улар ташриф давомида Миллий палата томонидан операция ўтказилиши учун танланган клинакада бўлиб, у ерда беморларни танлади, шунингдек уларни таҳлилларини ўрганган ҳолда дастлабки кўрикдан ўтказди.

«Биз SNUHнинг «танглай ёрилиши» диагнози билан беморларни операция қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашдан хурсандмиз. Булар асосан кам таъминланган оилаларга мансуб болалар ва ўсмирлар. Уларнинг кўпчилигида бу патология мураккаб кечаяпти. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида улар ўз ҳаётлари сифатини яхшилаб олишлари, янги режалар тузиб, уларни амалга оширишлари мумкин», — деди Корея делегацияси билан учрашув жараёнида Миллий палата раиси Ровшан Изамов. 

Кузда 20 нафар SNUH мутахассисларидан иборат лелгациянинг ташрифи кутиляпти. Мазкур ҳамкорлик беморларга ёрдам кўрсатишдан ташқари Ўбекистон шифокорлариниг малакасини ошириш, амалда бу турдаги операцияларда жароҳликнинг энг сўнги инновациясини тақдим этиш имконини беради. 

«Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни инобатга олган ҳолда Университетимиз шунингдек, юртингиз соғлиқни сақлаш тизими ривожига ўз ҳиссасини қўшишни муҳим вазифа санайди. Бундай режаларни амалга оширишда Соғлиқни сақлаш миллий палатаси, унинг раҳбарияти ва вилоятлардаги бўлинмалари каби ишончли ҳамкор топганимиздан хурсандмиз», — таъкидлади SNUH профессори Бёнг Мо Сэо.

Шуни қўшимча қилиш жоизки, операциялар Тошкент вилоятида амалга оширилади. SNUH мутахассислари Ўзбекистонда анъанага оид хайрия операцияларини ўтказиб туради. Бу уларнинг шу мақсадда 10-марта юртимизга ташриф буюриши.

 

Оҳирги янгиликлар

Халқ розилиги — фаолиятимиз мезонидир

07/08/2022Батафсил

Интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизликни қандай камайтиради?

05/08/2022Батафсил

Ер ислоҳотлари: Озарбайжон тажрибаси ва унинг Ўзбекистон учун аҳамияти

04/08/2022Батафсил

МБ валюта курслари 07/08/2022

$ 1 10886.00 -0.310%
€ 1 11134.20 +0.081%
₽ 1 180.46 -0.557%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+