logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Тошкентда мўътадил чўлларни ривожлантириш ва асраб-авайлаш борасида қилинадиган ишлар муҳокама қилинди

Тошкентда мўътадил чўлларни ривожлантириш ва асраб-авайлаш борасида қилинадиган ишлар муҳокама қилинди

10/06/2022 17:28

2022-йил 9-июн куни Тошкентда Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббус – CADI лойиҳаси Минтақавий котибиятининг фаолиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси томонидан Грайфсвальд университети (Германия) ва Михаэл Зукков жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Тадбирда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, БМТ агентликлари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги CADI лойиҳаси Миллий котибиятлари аъзолари иштирок этди.

Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилган CADI лойиҳаси 2017-йилдан буён Грайфсвальд университети, Михаэл Зукков жамғармаси ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан амалга оширилмоқда. Ўзбекистондан ташқари Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббуснинг мақсадли мамлакатлари Қозоғистон ва Туркманистон бўлиб, бу мамлакатлар ҳам ўзининг ноёб ландшафтлари ҳамда бой ҳайвонот оламига эга поёнсиз чўллари билан машҳур. Лойиҳа доирасида чўлларни асраш, саксовул плантацияларини кенгайтириш ва трансчегаравий қўриқланадиган ҳудудлар яратиш, энг муҳими, мўътадил чўлларнинг оғир шароитида деҳқончилик билан шуғулланаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

«Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббуси - биз ФАО билан биргаликда иштирок етаётган муваффақиятли минтақавий лойиҳалардан биридир. Минтақавий Котибиятнинг келаси фаолияти 2012 йилда Рио-де-Жанейрода қабул қилинган БМТ конвенциялари – Чўлланишга қарши курашиш Конвенцияни, Биологик хилма хилликни асраш Конвенцияни ва Иқлим ўзгариши Конвенцияни амалга оширишга хизмат қилади, деб умид қиламан», - дейди Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитасининг халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи Абдувоҳид Заҳадуллаев.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси биносида CADI минтақавий котибияти офисининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

«CADI минтақавий котибияти Марказий Осиёда CADI лойиҳаси томонидан амалга ошириладиган барча тадбирларнинг вориси бўлиши кутилмоқда. Унинг вазифаси биохилма-хилликни сақлаш ва мўътадил чўл экотизимларидан барқарор фойдаланишни қўллаб-қувватлашдир. Ҳозирда таркибимизда учта Марказий Осиё аъзо давлатлари мавжуд, аммо минтақавий Котибият эшиклари глобал аҳамиятга эга ноёб экотизимларни сақлаш ташаббусини қўллаб-қувватлашни истаган бошқа мамлакатлар учун ҳам очиқ», - дейди CADI минтақавий котибияти координатори Темурбек Реимов.

Семинар иштирокчилари CADI минтақавий котибиятининг фаолияти, яъни унинг нодавлат ташкилот сифатидаги мақоми, тузилиши, низоми ва келажакдаги иш режаси билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, молиявий ресурсларни сафарбар қилиш имкониятлари ўрганилди.

 

Оҳирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотилишини камайтириш бўйича тавсиялар тайёрламоқда

30/06/2022Батафсил

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида изоҳ берди

30/06/2022Батафсил

Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтди

30/06/2022Батафсил

МБ валюта курслари 28/06/2022

$ 1 10823.52 -0.151%
€ 1 11439.38 0.000%
₽ 1 203.16 +0.084%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+