logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Миллий валюта «Сўм рамзи» ни ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

Миллий валюта «Сўм рамзи» ни ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

03/06/2022 15:40

Миллий валюта рамзини ишлаб чиқиш бўйича танлов икки босқичда ўтказилди.

Саралаш босқичи танлов ташкилий қўмитаси томонидан ўтказилди ва қуйидагиларни ўз ичига олди:

дастлабки саралаш – ҳар бир танлов лойиҳасини техник талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш (ишлаб чиқилган элементлар бўйича тўлиқ маълумотларни ва аҳамиятини акс эттирувчи концепция; имзоланган ариза; юборилган аризада барча ҳужжатларнинг илова қилинганлиги).

Натижада 508 та ижодий лойиҳа танлаб олинди ва уларнинг ҳар бирига махфийликни таъминлаш мақсадида индивидуал шифр рақамлари берилди.

Техник экспертиза – шифрланган ижодий лойиҳалар танлов мезонларига мувофиқлиги бўйича текширилди. Натижада 54 та шифрланган ижодий лойиҳалар танлов ҳакамлар ҳайъатига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Танловнинг якуний босқичида шифрланган лойиҳалар Марказий банк, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги вакиллари томонидан баҳоланди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов ишларини қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳолади: 👇🏻

ўзига хослик (уникал) ва оригиналлик;

универсаллик;

осон таниб олиниши;

рамзий ва фарқли жиҳатлари;

сўм рамзининг турли форматларда график қўлланилишининг қулайлиги. 

Танлов натижаларига кўра, ҳайъат томонидан Ўзбекистон миллий валютаси – “сўм”нинг ўзига хос тимсолини ёрқин ифода этган энг креатив лойиҳа сифатида Жумагалдиев Сарвар томонидан ишлаб чиқилган график белги танлаб олинди.

Маълумот учун: кенг жамоатчиликни пул бирлиги рамзини яратишга жалб қилиш мақсадида Марказий банк томонидан Миллий валюта “Сўм рамзи”ни ишлаб чиқиш бўйича танлов жорий йилнинг 8 февралидан 31 мартига қадар ўтказилди. Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига миллий валюта рамзини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танловга юборилган аризаларнинг умумий сони 17 мингдан ортиқни ташкил этди.

 

Оҳирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотилишини камайтириш бўйича тавсиялар тайёрламоқда

30/06/2022Батафсил

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида изоҳ берди

30/06/2022Батафсил

Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтди

30/06/2022Батафсил

МБ валюта курслари 30/06/2022

$ 1 10860.25 0.000%
€ 1 11414.12 0.000%
₽ 1 212.43 0.000%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+