logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Лондон шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияда Ўзсаноатқурилишбанк фаолияти намойиш этилди

Лондон шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияда Ўзсаноатқурилишбанк фаолияти намойиш этилди

27/05/2022 13:00

Жорий йилнинг 25 май куни Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондон шаҳрида (Буюк Британия) J.P.Morgan томонидан ташкил этилган «Ривожланган бозорларда катъий даромад олиш» («Frontier Markets Fixed Income Conferenсe») мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этди. Унда Ўзбекистон банк-молия тизимидаги ўзгаришлар ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк фаолияти ҳақида тақдимот намойиш қилинди.

Тадбирдан кўзланган мақсад халқаро капитал бозорларида компанияларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган бўлиб, унда «Goldman Sachs Asset Management», «Credit Suisse Asset Management», «Barings», «Aperture Venture Partners», «Federated Investors Inc», «Aberdeen Asset Management Plc», «Glob Evol Fonds A/s», «M&G Investment Management», «William Blair & Company», «Aegon Asset Management» каби дунё миқёсидаги йирик портфель инвесторлар, етакчи инвестицион ва бошқарув компаниялардан вакиллар қатнашди.

Конференцияда Ўзбекистон банк-молия тизимидаги ўзгаришлар, Ўзсаноатқурилишбанк фаолияти, хусусан, муассасанинг сўнгги молиявий кўрсаткичлари ҳамда халқаро молия институтлари кўмагида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳақида тақдимот намойиш этилди.

Бундан ташқари, Банк вакиллари томонидан салоҳиятли инвесторлар ва хорижий ҳамкор банклар масъуллари билан қатор якка тартибдаги учрашувлар ташкил қилиниб, унда савдо ва инвестицион молиялаштириш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ходимлар билим ва тажрибасини ошириш мақсадида турли ўқув-тренингларни ташкил этиш юзасидан ўзаро музокаралар олиб борилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзсаноатқурилишбанкнинг инвестицион фаолиятини хорижий инвесторларга таништириб бориш яхши анъанага айланган. Ўтган йили Банк томонидан ана шундай ўнга яқин тадбирлар «Wood and Co» (Чехия), «Mashreqbank» (Бирлашган Араб Амирликлари), «Сбербанк» (Россия), «JP Morgan» (АҚШ) ва «Raiffeisenbank» (Австрия) каби етакчи банк-молия институтлари билан ҳамкорликда ташкил этилган эди.

Тижорат хукуки асосида

 

Оҳирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотилишини камайтириш бўйича тавсиялар тайёрламоқда

30/06/2022Батафсил

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида изоҳ берди

30/06/2022Батафсил

Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтди

30/06/2022Батафсил

МБ валюта курслари 28/06/2022

$ 1 10823.52 -0.151%
€ 1 11439.38 0.000%
₽ 1 203.16 +0.084%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+