logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Мактаблар бир ой давомида «Онлайн» фаолият олиб боради

Мактаблар бир ой давомида «Онлайн» фаолият олиб боради

20/01/2022 22:05

Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларидан келиб чиқиб 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида «онлайн» шаклда олиб борилади, бу хакда Халқ таълими вазирлигининг расмий телеграмм канали хабар беради.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари ҳамда «Онлайн мактаб» телеграм канали орқали бериб борилади. «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда «Онлайн мактаб» телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва

яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.

 

Оҳирги янгиликлар

Банк секторида рақобат кучаймоқда

20/05/2022Батафсил

Ўзбекистон заҳиралари рекорд даражадаги 35,9 миллиард долларга етди

20/05/2022Батафсил

Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳалари раҳбарлари иштирокида йигилиш бошланди

19/05/2022Батафсил

МБ валюта курслари 19/05/2022

$ 1 11130.57 -0.131%
€ 1 11713.81 +0.336%
₽ 1 175.22 +1.406%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+