logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзсаноатқурилишбанк «Wood&Co» кўмагида инвесторлар билан навбатдаги учрашувни ташкил этди

Ўзсаноатқурилишбанк «Wood&Co» кўмагида инвесторлар билан навбатдаги учрашувни ташкил этди

09/12/2021 14:13

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари «Wood's Winter Wonderland EME Conference» анжумани доирасида инвесторлар билан видеоалоқа (Investor Call) тарзида ўтказилган навбатдаги учрашувда қатнашди. 

Тадбир Марказий ва Шарқий Европадаги етакчи инвестицион компания – «Wood&Co» кўмагида ташкил этилиб, унда "Dunross & Co" (Швеция), "Impera Capital" (Туркия), "RVX Asset Management" (АҚШ), "Stewart Industries Inc." (АҚШ) ва "T.Rowe Price Intlernational" (АҚШ) халқаро инвестицион ва консалтинг компаниялари вакиллари иштирок этди.

Учрашув доирасида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда банк-молия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, банкнинг сўнгги молиявий кўрсаткичлари, унинг коронавирус пандемияси шароитида молиявий барқарорлигини сақлаш бўйича қабул қилинган превентив чора-тадбирлари, муассасада халқаро сифат стандартларига мувофиқ трансформация жараёнлари, шунингдек, етакчи чет эл молиявий институтлар ва банк-молия ташкилотлари билан ҳамкорлигининг жорий ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Хорижий инвестициявий ҳамжамият ва Ўзбекистоннинг ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида муҳим аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Ўтказилган онлайн учрашув натижасида Ўсаноатқурилишбанкнинг манфаатдор халқаро инвестицион компаниялар ва бизнес-акселераторлар билан икки томонлама ҳамкорлиги янада кенгайиши кутилмоқда.

Маълумот учун: "WOOD & Co." шаклланаётган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда етакчи инвестицион банк ҳисобланиб, Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Банк 1991 йилдан бошлаб бутун дунёда кенг қамровли инвесторлар базасини яратди. Бугунги кунда муассаса ўз фаолиятини Варшава, Прага, Бухарест, Братислава, Милан ва Лондон шаҳарларида жойлашган офислари орқали амалга ошириб келмоқда.

 

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+