logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“Aгар мамлакат ислоҳотларни давом эттирса, Ўзбекистон келажаги порлоқ бўлади” – деди Каан Терзиоглу “Financial Times” нашрига берган интервьюсида

“Aгар мамлакат ислоҳотларни давом эттирса, Ўзбекистон келажаги порлоқ бўлади” – деди Каан Терзиоглу “Financial Times” нашрига берган интервьюсида

16/09/2021 21:53

 

Aгар мамлакатда ислоҳотлар давом этса, Ўзбекистон келажаги порлоқ бўлади. Бу ҳақда VEON Group бош ижрочи директори Каан Терзиоғлу Британиянинг “Financial Times” нашрига маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, VEON “Unitel” МЧЖ (Beeline Uzbekistan савдо белгиси) эгаси ва мамлакат телекоммуникация бозорининг йирик хорижий сармоядоридир. 

“Financial Times” мақоласида иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган ислоҳотлар дастури туфайли Ўзбекистон пандемияга қарамай инвесторларнинг эътиборини жалб қилишда давом этаётгани қайд этилган.

Экспертларнинг таъкидлашича, валюта бозорини эркинлаштириш, солиқ тизимидаги ислоҳотлар, маълумот олиш ва узатишни осонлаштириш аллақачон ижобий натижалар берган.

Қайд этамиз, VEON дунёнинг 9 мамлакатида 213 миллиондан ортиқ абонентга эга бўлган телекоммуникация ва Интернет хизматларининг глобал провайдери ҳисобланади. Ўзбекистонда компания Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатувчи “Unitel” МЧЖга эгалик қилади.  

“Beeline Uzbekistan”да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан сўнг, VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,2 миллиард доллардан зиёд сармоя киритди, Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси доирасида ўз фаолияти давомида 1,7 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

 

Оҳирги янгиликлар

Оқолтин туманида «Исузу» русумли автобусга ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлди

18/08/2022Батафсил

СOVID-19: «Кентавр» ва «дельтакрон» беморларда қандай аломатлар билан кечмоқда?

17/08/2022Батафсил

Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича республика кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди

17/08/2022Батафсил

МБ валюта курслари 12/08/2022

$ 1 10922.03 +0.163%
€ 1 11289.01 +1.220%
₽ 1 180.31 0.000%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+