logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудида “Акванариум”, “Сафари парк” ва ветеринар лаборатория қурилади

Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудида “Акванариум”, “Сафари парк” ва ветеринар лаборатория қурилади

31/01/2019 00:18

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудида «Акванариум», «Сафари парк» ва ветеринар лаборатория қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги тайёрлаган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида сўз боради дея хабар бермоқда Gazeta.uz манбаси.

Уларни ташкил этиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида инвесторларни жалб қилиш таклиф этилмоқда. Ҳамкорлик бўйича таклифлар 1 майга қадар тақдим этилиши лозим.

2024 йилда Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллиги муносабати билан пойтахтда Евроосиё ҳайвонот болари ва аквариумлари минтақавий ассоциациясининг (ЕАРАЗА) кенгайтирилган учрашуви ўтказилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги қарори билан 2016−2020 йилларда Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепцияси тасдиқланган эди. Ҳужжатда дунёнинг етакчи ҳайвонот боғлари намуналари бўйича коллекцияларни кенгайтириш учун мавжуд вольерларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш кўзда тутилган.

Концепция фауна, зоология, зоомуҳандислик лабораторияларини ўз ичига олган илмий мажмуа барпо этиш, ветеринар клиника техник базасини мустаҳкамлаш ва уни электрокардиограф, ультратовуш сканери, наркоз-нафас олиш ускунаси, лаборатор анализаторлар, эндоскопик ва рентген қурилмалари билан таъминлаш кўзда тутилган.

Охирги янгиликлар

Ҳисоб палатасига 2025-2027 йиллар учун МДҲ олий аудит органлари раҳбарлари Кенгаши раисининг вазифаси топширилди

29/09/2023Батафсил

Бош вазир Абдулла Арипов Сергели тумани аҳолиси билан учрашиб, мулоқот қилди

29/09/2023Батафсил

Обод бўлаётган овуллар

29/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+