“UAT” мутахассислари “Tajik Air” самолётига техник хизмат кўрсатишди
02/05/2017 10:47
“UAT” мутахассислари “Tajik Air” самолётига техник хизмат кўрсатишди
02/05/2017 10:47
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига қарашли “Uzbekistan Airways Technics” (UAT) авиакорхонаси мутахассислари Тожикистон Республикасининг “Tajik Air” авиакомпанияси самолётига техник хизмат кўрсатишди.
Қайд этиш лозим, бу “Tajik Air” авиакомпанияси самолётига иккинчи маротаба техник хизмат кўрсатишдир. Бундан аввалгиси 2016 йилнинг декабрь ойида амалга оширилган эди.
“Uzbekistan Airways Technics” (UAT) авиакорхонаси мутахассисларининг ишини кузатган “Tajik Air” авиакомпаниясининг вакили Роман Юдин, ўзбекистонлик усталарнинг ишларини юқори баҳолади, ҳамда келажакда ҳамкорлик қилишга умид қилаётганлигини билдирди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |