Чорраҳадаги камералар 10 мингдан ортиқ қоида бузилишларини қайд этишди
16/03/2017 20:12
Чорраҳадаги камералар 10 мингдан ортиқ қоида бузилишларини қайд этишди
16/03/2017 20:12
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган видеокамералар бир ярим кун ичида 10 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоида бузилишларини қайд этишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ “Компьютер маркази” бўлими бошлиғи подполковник Шуҳрат Муратов маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 15 мартидан бошлаб Тошкентдаги 115 та чорраҳада видеокамералар ишга тушди ҳамда йўл ҳаракати қоида бузилишларини қайд эта бошлади.
2017 йилнинг 16 март куни соат 12:00 ҳолатига камералар 10 мингдан ортиқ қоида бузилишларини қайд этишди.
Жумладан, 4,9 мингдан ортиқ қизил чироққа ўтиш ва 4,1 мингдан ортиқ тезликни ошириш қоидабузарликлар қайд этилди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |