Украинада Ravon R4 сотуви бошланди
01/03/2017 11:29
Украинада Ravon R4 сотуви бошланди
01/03/2017 11:29
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Украинада бугундан бошлаб янги ўзбек седани Ravon R4 сотувга чиқарилди, деб хабар беради “Ўзавтосаноат” АК ахборот хизмати.
Ravon R4 - бу юқори талаб даражасида жиҳозланганлиги, нархининг ҳамёнбоплиги ва техник тавсифлари билан рақобатчи автомобиллар орасида алоҳида ажралиб турадиган B-High синфидаги автомобилдир. Мазкур автомобил “General Motors”нинг вақт синовидан ўтган технологияларини амалиётга жорий этган ҳолда “Chevrolet Cobalt” базасида яратилган.
Ravon R4 қуввати 106 от кучига тенг 1,5 литр сиғимли двигател билан жиҳозланган бўлиб у Евро 5 талабларига тўлиқ жавоб беради. Автомобил Украинага икки модификацияда: 5 босқичли механик ва 6 босқичли автомат узатмалар қутиси билан етказиб берилади. Компания мутахассисларининг фикрича, 5 босқичли механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган автомобилнинг ёнилғи сарфи 100 км. масофага шаҳар ичида 8,4 литрни ташкил этса, 6 босқичли автомат узатмалар қутиси билан жиҳозлангани шунга мос тарзда худди шу масофага 10,4 литр ёнилғи сарфлайди.
02/05/2024Батафсил
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |