“GM Uzbekistan” Туркманистонда “Ravon” автомобилларининг тақдимотини ўтказди
01/03/2017 11:08
“GM Uzbekistan” Туркманистонда “Ravon” автомобилларининг тақдимотини ўтказди
01/03/2017 11:08
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Туркманистонда янги “Ravon” брендига мансуб автомобиллар тақдимоти ўтказилди. Унда таъкидланганидек, дунё стандартлари ва экологик талабларга жавоб берадиган даражада ишлаб чиқарилган тежамкор автомобиллар кондиционер ва рул кучайтиргичлари билан жиҳозланган.
Тақдимот маросимига ташриф буюрганлар Ravon Gentra, Ravon Nexia R3 ва Ravon R4 автомобилларини кўздан кечириб, уларнинг техник имкониятлари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, тақдимот маросимида Ўзбекистонда айнан коммунал хизмат, қурилиш ишлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжаллаб ишлаб чиқарилаётган автотехникалар ҳам намойиш этилди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АК ахборот хизмати хабар беради.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |