“Тошкент-4” терминалининг қурилиши давомида 1,4 мингта оила кўчирилади
27/01/2017 16:35
“Тошкент-4” терминалининг қурилиши давомида 1,4 мингта оила кўчирилади
27/01/2017 16:35
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Тошкент” халқаро аэропортида янги халқаро “Тошкент-4” терминалининг қурилиши давомида 540 та хонадонда яшовчи 1,4 мингта оила кўчирилади. Бу ҳақда 26 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Бош директори Валерий Тяннинг маълум қилишича, ҳеч бир оила норози қилинмайди.
Янги халқаро “Тошкент-4” терминали ишга туширилгандан сўнг соатига 1,5 минг нафар йўловчиларга хизмат кўрсатади. Мазкур лойиҳа Жанубий Корея мутахассислари иштирокида амалга оширилмоқда.
2020 йилда ишга туширилиши режалаштирилган янги терминалда 36 та самолётга мўлжалланган перрон ҳамда 1700 та автомобилга мўлжалланган жой бўлади.
02/05/2024Батафсил
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |