Ўзбекистон ва БАА ўртасида давлатлараро шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашиниш тўғрисида Баённомани имзолашди
21/11/2016 19:12
Ўзбекистон ва БАА ўртасида давлатлараро шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашиниш тўғрисида Баённомани имзолашди
21/11/2016 19:12
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 21-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Моҳаммед Ҳареб Алмеҳаирби билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида давлатлараро шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашиниш тўғрисида Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Баённома жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартномани, ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани, маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шарномани ўз ичига олади.
Мазкур шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашилган санадан 30 кун ўтиб, 2016-йил 21-декабрда кучга киради.
16/05/2024Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |