Тошкентда The Fashion-show “Олтин куз – 2016” кўргазмаси ўтказилади
22/10/2016 15:30
Тошкентда The Fashion-show “Олтин куз – 2016” кўргазмаси ўтказилади
22/10/2016 15:30
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 10-12-ноябрь кунлари Тошкентдаги “Зарқайнар” кўргазмалар мажмуасида The Fashion-show “Олтин куз – 2016” мавсумий замонавий либослар кўргазмаси ўтказилади. Мазкур тадбирга Тошкент шаҳрининг Чевар ва хаваскор-модельерлар Ассоциацияси ташкилотчилик қилмоқда. Лойиҳага “Begim Parfum Gallery”, “7-Studio”, “Bek Mega Textile” компаниялари ҳаркорлик ёрдамини кўрсатишмоқда.
Мазкур кўргазмани ўтказишдан мақсад мамлакатимизда замонавий ва фаол ривожланаётган модалар индустрияси ва янги модалар тенденцияси билан мода ихлосмандларини яқиндан таништириш, тўқимачилик ва енгил саноат янгиликларидан бохабар қилиш, тайёр либосларда тўқимачилик ашёси ва унинг анъанавий миллий матолар билан конструктив бирикмаларини ишлаб чиқариш соҳасидаги янги ёндашувлар ҳақида атрофлича маълумот беришдан иборат.
Кўргазмада юртимиздаги ҳамда МДҲ давлатларидан келган ўттиздан зиёд моҳир дизайнерларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Улар иштирокида ташкил этиладиган семинар-тренингларда мамлакатимиз модельер ва стилистлари, мода саноатининг бошқа вакиллари соҳанинг таниқли усталари билан мулоқот қилиш, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлади.
Уч кун давом этадиган тадбирда мамлакатимизнинг таниқли модельерлари, МДҲ давлатларидан келган дизайнерлар, Тошкент шаҳар ҳаваскор модельерлар ва тикувчилар ассоциацияси аъзоларининг коллекциялари намойиш этилади.
30/11/2023Батафсил
$ 1 | 12289.98 | +0.072% |
1 | 13169.94 | +0.325% |
₽ 1 | 134.50 | +0.817% |