Ш. Атамухамедов «Ўзбекистон почтаси» АЖ бош директори этиб тайинланди
02/02/2016 00:51
Ш. Атамухамедов «Ўзбекистон почтаси» АЖ бош директори этиб тайинланди
02/02/2016 00:51
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекистон почтаси» АЖ акциядорларининг 2016 йил 29 январда ўтказилган Умумий мажлиси қарорига биноан Шухрат Атамухамедов «Ўзбекистон почтаси» АЖ бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақида компания матбуот ҳизмати хабар беради.
Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари департаментининг ахборот-таҳлил бўлими мудири сифатида ишлаган.
2015 йилнинг ноябр ойига қадар «Ўзбекистон почтаси» АЖга Рустам Қосимов бошчилик қилган. Ноябрдан эса Хатира Таджибоева компания бош директори вазифасини бажараётган эди.
16/05/2024Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |